Ўзбекистон президенти Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жилбер Унгбо билан учрашув ўтказди. Унда 2026−2030 йилларга мўлжалланган янги мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.
Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий кенгаши аъзоси ўринбосари бўлди. Танзила Нарбаева буни ўзгаришлар натижаси деб атади ва қарор давлат органлари, касаба уюшмалари ва иш берувчиларнинг муносиб меҳнат тамойилларини тарғиб қилиш борасидаги ҳаракатларини кучайтиришни талаб қилишини айтди.
Халқаро меҳнат ташкилоти тадқиқоти кўпчилик иш ўринлари фақатгина қисман автоматлаштирилиши ҳамда ChatGPT каби генератив сунъий интеллект иш ўринларини эгалламаслиги, балки уларни тўлдиришини кўрсатди. Канцелярия ишлари кўпроқ хавф остида.
ХМТ, ЮНИСEФ ва Жаҳон банки Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганини олқишлади. Баёнотда бу ижтимоий ҳимоядаги тарқоқлик ва камчиликларни бартараф этишига ишонч билдирилган. Мутахассислар ва халқаро ташкилотлар кўп йиллардан буён шундай агентликни ташкил этишни талаб қилиб келаётганди.
Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон 2021 йилги пахта етиштириш ҳамда йиғим-терим мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам берганини маълум қилди. Хусусан, 2021 йилда теримчиларнинг 99 фоизи ихтиёрий, тахминан бир фоизи эса бевосита ёки билвосита мажбурлаш орқали ушбу жараёнга жалб этилганини маълум қилган. Теримчиларнинг учдан икки қисмини хотин-қизлар ташкил этади.
Халқаро меҳнат ташкилотининг 2020 йилги «Учинчи томон мониторинги» натижаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистонда ўтган йили тизимли мажбурий ва болалар меҳнати қайд этилмагани маълум қилинди. Бундан ташқари, ҳисобот давомида 46 та мажбурий меҳнат ҳолати аниқлангани, 42 нафар мансабдор жавобгарликка тортилгани айтилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг